Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лисейига 2023/2024-ўқув йили учун муносиб номзодларни танлаш мақсадида вилоятнинг шаҳар-туманларидаги умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Тадбирлар доирасида вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматининг ҳамда лисейнинг масъул ходимлари биргаликда ўқувчилар билан суҳбатлашишяпти. Улар ИИВ академик лисейига қабул қилиш шартлари билан таништирилмоқда. Тарғибот тадбирлари давомида ҳалқаро спорт ва фан олимпиадалари ғолиблари ҳамда аълочи ўқувчиларни академик лисейга ўқишга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу кунга қадар умумтаълим мактабларида 348 маротаба, ихтисослаштирилган мактабларда 6 маротаба тарғибот ишлари олиб борилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
