Сўнгги йилларда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳам кўплаб ютуқлар қўлга киритилмоқда. Бошқарма биноси қайта таъмирланиб, ходимларнинг самарали хизмат қилиши учун муносиб шарт-шароит яратилмоқда. Соҳага замонавий ахборот-коммуникасия технологиялари жорий этиляпти.
Яқинда вилоятдаги 4 та сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бошлиқлари ва фахрийлар бошқармада бўлиб, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Меҳмонлар “102” ахборот маркази фаолиятини кўздан кечиришди. Мутахассислар марказга ўрнатилган янги рақамли технологиялар ва уларнинг ишлаш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот беришди.
Шунингдек, тадбир қатнашчилари янги ташкил этилган 1-минтақавий мувофиқлаштириш бошқармаси фаолияти ва бинода ходимлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Бошқарма ҳовлисида соҳада фойдаланилаётган янги ҳарбий техника, автотранспорт воситалари ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам меҳмонларда яхши таассурот қолдирди.
Кўргазмада тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ҳамда патрулъ-пост хизмати ходимлари ўзлари ишлатаёган ҳарбий техникалар ва эришаётган ютуқлари ҳақида сўзлаб беришди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
