Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят Ички ишлар бошқармасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тантанали маросим аввалида бошқарма бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров Ички ишлар вазирининг табригини ўқиб эшиттирди. 

Шундан сўнг жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш борасидаги самарали хизматлари учун бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида муддатидан олдин ва навбатдаги махсус унвонлар, “Аъло хизматлари учун”, “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” ҳамда “Тўмарис” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар, эсдалик қўл соатлари, китоблар жамланмалари топширилди. Икки нафар фахрий эса “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.