ИИВ Малака ошириш институтида Бектемир тумани ИИОФМБ билан ҳамкорликда Интернет ва локал тармоқлар орқали содир этиладиган кибержиноятлар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари иқтисодиётнинг барча соҳаларида замонавий бошқарув тизимларининг ажралмас қисмига айланиб улгургани, шу боисдан, уни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири киберхавфсизликни таъминлаш эканлигини таъкидлади.

Шунингдек тадбирда мазкур жиноятларнинг содир этилишига имкон яратувчи шарт-шароит ва омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш борасида ҳам мутахассислар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Ўз мухбиримиз.