Маънавий етук, комил инсонни тарбиялашда музейларнинг ўрни ниҳоятда беқиёс. Зеро, музейларда сақланаётган тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, ҳужжатлар авлодларга тарихдан, аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади.
ИИВ қошидаги “Ички ишлар органлари тарихи музейи”га Чилонзор тумани 178-сонли мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари иштирокида экскурсия ташкил этилди.
Бундан асосий мақсад – ички ишлар органлари ходимларининг машаққатли хизматини, тарихини ёш авлодга таништириш, уларда ватанпарварлик, юртга дахлдорлик туйғуларини шакллантиришдан иборат. Музейда ўқувчилар ўтмиш даврлардан (миршаблар, совет даври милисияси) ҳозирги замон полисиясигача бўлган тарихий ҳужжатлар, фотосуратлар, орден-медаллар, тарихий қурол-аслаҳалар, форма кийимлари, эски ҳужжатлар ва жиҳозларлар билан танишди.
– Ўзликни англаш тарихни англашдан бошланади, – дейди ИИВ қошидаги “Ички ишлар органлари тарихи музейи” бошлиғи, маёр Элбек Нормўминов. – Жонажон Ўзбекистонимиз буюк тарих ва улуғ аждодларимиз маконидир. Ёшларимизни ўтмишдан ва унинг сабоқларидан хабардор қилиш эса бугунги куннинг муҳим вазифалардан биридир.
Ёшлар буюк аждодлармиз (Ал-Хоразмий, Темур, Навоий ва бошқалар) сиймолари, уларнинг адолат ва тартиб ҳақидаги мероси ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
