Гулистон шаҳар 7-умумтаълим мактаби ўқувчилари Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган “Ватанпарварлик” бурчаги ҳамда “Аждодлар изидан авлодлар” музейи билан танишдилар.
Ўқувчилар музейини кўздан кечирар экан, вилоятимизнинг бой тарихи, шаҳар-туман Ички ишлар органларининг тарихи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган, хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ходимларнинг фаолиятини танишиб, ўз ҳайратларини яшира олмадилар.
Тадбир ўқувчилар қалбида ўз ватани, халқи ва оиласига бўлган садоқатни янада мустаҳкамлашига шубҳа йўқ.
Элдор Эргашев,
Сирдарё вилояти ИИБ катта инспектори, маёр
