Музработ туманидаги “Яккатол” маҳалласида вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида аҳолини чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда 455 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик вақтида 293 нафар фуқарода бирламчи касалликлар борлиги аниқланди. Улар орасида 86 нафар беморнинг аниқланган касалликлари бўйича шу ернинг ўзида тор мутахассис-шифокорлар томонидан зарур чоралар кўрилиб, аниқ тавсиялар берилди. Қолган 155 нафарига амбулатор, 132 нафарига вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг даволаш-профилактика муассасаларида стасионар тартибда даволаниш тавсия этилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
