Қамаши туманидаги “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уй бекаси М.Н. қишлоқдоши Қ.А.нинг алдовига учганини кеч тушунди. Негаки, уддабурон ҳамқишлоқ уч ой олдин аёлнинг 4 бош қорамолини 35 миллион сўмга савдолашиб, бир ой ичида пулини тўлиқ беришини ваъда қилган, бироқ шу кунга қадар пулларни бермасдан келаётганди.

Ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Содиқ РАҲИМОВ,

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти.