Навбаҳор туманида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Мутассаддилар туманнинг “Меҳнат” маҳалласида иссиқхона ташкил этилган хонадонларда бўлишди. Жумладан, Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи, подполковник Ф. Усмонов аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, баҳорги мавсумда дарахт кўчатлари ва озуқабоп экинларни экиш, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш бўйича шарт-шароитлари билан танишди.

Бундан ташқари, масъуллар таълим муассасаларида “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказишди. Тадбирлар чоғида ёшларга ушбу иллатнинг аянчли оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилди.  

Маҳлиё МИРЗАЕВА,

подполковник. 

Навоий вилояти.