Ғиждувон тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар билан учрашув ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этиб, назорат остидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш, бандлигини таъминлаш, уларни кичик бизнес, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этиш орқали қайта жиноят содир этишларининг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди.

        Тадбирда 4 нафар шахсга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 11 млн 500 минг сўмдан маблағ ажратилган бўлса, 6 нафари ишга жойлашиш учун йўлланма олди. Бундан ташқари, тиббий кўрик ташкил қилиниб, назорат остидаги бир қатор шахслар тиббий текширувдан ўтказилди.

Н.БОЛТАЕВ,

 подполковник.

Бухоро вилояти.