Денов туманида яшовчи Сарвиноз (исми ўзгартирилган) бир оиланинг бекаси. Аммо нафси очлик қилиб, тама қилиш йўлига ўтганида кейинини ўйламади.

У таниши – Сариосиё туманида яшовчи Камрон исмли йигитга «Хондиза» конига ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, ундан 1,5 минг Ақш доллари миқдорида пора сўради. Камрон эса бу ҳақда вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига хабар қилди. 

Сарвиноз келишилган пулларни Денов туманидаги «Чамбил» маҳалласи ҳудудида Камрондан олаётган вақтида бўлим ходимлари томонидан қўлга олинди. 

Сарвинозга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.