Жиззах вилояти ИИБ ташаббуси билан “Нурли маскан” мактаб-интернатида Янги йил байрами уюштирилди. Тадбирда вилоятдаги бадиий жамоалар томонидан тайёрланган “Янги йил саргузаштлари” томошаси намойиш қилинди. Шунингдек, тадбирда ўқувчилар шеър ва қўшиқ айтиш ҳамда рақс тушишга оид иқтидорларини намойиш қилдилар. Сўнг қорбобо болаларни совғалар билан сийлади.

Жорий йилда мазкур таълим муассасаси капитал таъмирдан чиқарилди ва ўқувчиларнинг таълим олиши учун қулай шароитлар яратилди. Бу ишга ИИВ ҳамда мактаб-интернатни оталиғига олган Жиззах вилояти ИИБ муносиб ҳисса қўшди. Қисқаси, байрам “Нурли маскан” ўқитувчи ва ўқувчиларига қўшалоқ қувонч бағишлади.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.