“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Нурота тумани ИИБ ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги туб ислоҳотлар, шунингдек, она Ватанни асраб-авайлаш ва унга муносиб фарзанд бўлиш, ўсиб келаётган ёш авлодни юртга садоқат руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритди. Сўнг хизмат инзомига риоя этиш ҳамда хизмат қуролидан фойдаланиш, қисмларга ажратиш ва йиғиш мавзуларида амалий машғулотлар ташкил этилди.
Шу куни хизмат вақтида ҳалок бўлган ходим хонадонига ташриф буюрилиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, хизматда ҳар томонлама ўрнак бўлаётган маъсулиятли ходимларнинг ота-оналари билан учрашиб ташаккур билдирилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
