Ҳашар – ота-боболаримиздан қолган асрий урф-одатларимиздан бири бўлиб, халқни якдилликка, бирдамликка чорлайди, одамлар ўртасида меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлайди. 

Навоий вилояти ИИБ тиббиёт бўлими ходимлари ташаббуси билан ўтказилган ҳашар тадбири ҳам ана шундай эзгу мақсадларга йўғрилди. Ходимлар ҳамжиҳатликда муассаса атрофини чиқиндилардан тозалашди. Биноларда гигиэна талабларига эътибор қаратилиб, дарахтлар оқланиб, ерга қайта ишлов берилди. Ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Бинобарин, ободлик кўнгилдан бошланади. Обод кўнгилли инсонларнинг эса амали ҳам эзгу ва хайрли бўлади.  

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.