ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари учун вилоят Иибда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Тадбир чоғида ўқувчилар бошқармадаги “Ватанпарварлик бурчаги”, кутубхона ва музейда бўлишди. Уларга ички ишлар органларининг шонли тарихи ва бугуни, соҳа фидойилари тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, ўқувчилар учун ўқотар қуроллар, махсус воситалар кўргазмаси намойиш этилди. Улар Ситуацион марказ фаолияти билан ҳам танишишди.


Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.