Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан вазирлик Ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Келажак соати дарслари интерактив тарзда ташкил этилди. Келажак соати дарслари мактаб-итернатида “Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади” шиори остида ўтказилди. Дарслар мактаб-интернатининг 19 та синфида ташкил этилиб, унда Қуролли кучлар таркиби, юртимиз дахлсизлиги, Ватанга муҳаббат тушунчаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва отаси изидан бориб ҳарбийлик касбини танлаган мард ўғил-қизлар меҳмон сифатида дарсларда иштирок этишди. Бундай дарсларнинг ташкил қилиниши ёш авлоднинг Ватанга садоқат тарбиялашга пойдевор бўлиб хизмат қилди.  

Шунингдек, мактаб-интернати ўқувчиларининг қалбида миллий армиямиз билан фахрланиш туйғусини кучайтириш мақсадида вазирлик Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси мутахассислари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан Иивда мавжуд қурол-аслаҳа, портловчи моддаларни аниқлаш ва уларни зарарсизлантириш бўйича махсус техникалар намойиш этилди. Кинология хизмати ходимларининг наркотик ва портловчи моддаларни топишга ўргатилган махсус хизмат итлари иштирок этди. Ўқувчилар томонидан махсус техника воситаларига ҳамда ўқотар қуролларга бўлган қизиқишлари бўйича берилган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди. 

Аслиддин Бегбоев,

подполковник.