Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш ҳамда Ахборот хизматлари ташаббуси билан “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Унда давлат ва нодавлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, фаол фуқаролар, ИИВ Фарғона академик лисейи ҳамда турли таълим муаассаларидан келган ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. 

“Очиқ эшиклар куни” доирасида ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги, тизимнинг жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлиги, коррупсион хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, соҳага замонавий коррупсияга қарши курашиш тизимларини жорий этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган натижаларни кенг жамоатчиликка етказишга алоҳида аҳамият берилди. 

Тадбир иштирокчилари дастлаб вилоят ИИБ ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорлигида очилган киберхавфсизлик лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Лаборатория ходимлари бу ерда яратилган шарт-шароитлар, техник имкониятлар ҳақида батафсил тушунча беришди. Иштирокчилар Фарғона шаҳар ИИОФМБ қошида ташкил этилган ситуасион марказ фаолияти билан танишди. Марказ ходимлари рақамлаштириш жараёнлари ва жиноятчиликни жиловлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, тадбир қатнашчиларга зарур маълумотларни тақдим этдилар.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ патрулъ-пост хизмати баталъонида ташкил этилган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазма ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.