Урганч шаҳридаги “Феруз Хоразм” масъулияти чекланган жамиятда “30 кун ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги” доирасида тадбир бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ИИБ ҳамда Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот маркази вилоят бўлими вакиллари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда 70 нафарга яқин ишчи-хизматчилар иштирок этишди. Тадбирда соҳа мутахассислари мамлакатимизда одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнат эксплуатациясига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтишди. Иштирокчиларга хорижий мамлакатларда оғир вазиятга тўқнаш келган ҳолларда тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш тартиб-қоидалари тушунтирилиб, ижтимоий-ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

  Тадбир сўнггида иштирокчиларга “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази қошидаги “Долзарб алоқа” тармоғи рақамлари қайд этилган флаер ҳамда постерлар тарқатилди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.