Ўқиш давомида тингловчилар касбий, жанговар-жисмоний, маънавий-ахлоқий билимларни мукаммал эгаллаб, ўз маҳоратларини мунтазам ошириб бордилар. Тингловчилар билан режа асосида маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилди. Ўқув курси якунида ўтказилган синов имтиҳонлари, якуний аттестация вазирлик соҳавий хизматлари мутахассислари иштирокида бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққан институт бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов, кейинги йилларда Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳам бир қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. 

Ўқув курси давомида ўзининг касбий билимларини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга интилиб, юқори кўрсаткичларга эришганлиги ва намунали хулқи учун бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.