Жиззах шаҳрининг “Сайхон” маҳалласида яшовчи тадбиркор А.У. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, “Марказий” деҳқон бозоридаги савдо растасидан унга тегишли бўлган қиймати 200 ҳамда 250 минг сўмлик 2 дона уяли алоқа воситасини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Соҳа ҳодимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят Шароф Рашидов тумани Мирзо Бобур номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи уй бекаси Ш.И. томонидан содир этилгани аниқланди. Ундан ўғирланган воситалар ҳужжатлаштириб олинган.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.