ИИВ Халқаро аэропортларда хавсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7257-ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг йўл қоидаларига амал қилиши юзасидан машғулот ўтказилди. Машғулот давомида ҳарбий хизматчиларнинг шахсий ва хизмат автомашиналарини тегишли ҳужжатлар билан бошқариши текширилди.
Йўл патрул хизмати инспектори иштирокида ўтган машғулот давомида йўл ҳаракати қоидалари, содир бўлган кўнгилсиз ҳодисалар тўғрисида маълумот берилди. Кўп ҳолларда аянчли тугаган йўл-транспорт ҳодисаларига тезликни меёрдан ошириш, маст ҳолатда автотранспорт воситасини бошқариш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлаётгани айтиб ўтилди. Тадбир иштирокичлари огоҳликка чақирилиб, қоидаларга амал қилиб юриши уқтирилди.
Ғафур Тўраев,
подполковник.
