Бухоро вилояти ИИБ, Божхона ва ДХХ вилоят бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Ғиждувон тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори-2021” тезкор тадбири давомида тумандаги “Сармижон” ЙПХ масканида “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Қоракўл туманида яшовчи А.Ш. исмли шахс бошқарувдаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилди. Мазкур автотранспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида ҳайдовчининг олд эшиги чўнтагида оқ рангли сочиққа ўралган, полиэтилен пакетга солинган нарса чиқди. Сўнг ҳайдовчи ўриндиғининг оёқ остидаги резина тўшама тагидан полиэтилен бўлагига ўралган ҳамда салондан “Регапен 300 мг” ёзувли 10 дона капсула шаклидаги шубҳали нарсалар топилди.
Судга оид кимёвий экспертиза хулосаларига кўра, биринчиси соф вазни 20,21 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “ОПИЙ”, иккинчси 1,28 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситалари экан. Бундан ташқари, салондан олинган 10 дона капсулалар таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаси ҳамда бир дона “МҲ-Сериэс Поcкет Сcале” ёзувли қутида электрон тарози борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
