Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар “Хўжасоат” МФЙ ҳудудида тезкор тадбир вақтида А.Т., Б.Б. исмли шахсга 6 дона селофан бўлагига қадоқланган, “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди, дея хабар қилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати.
Шунингдек, А.Т.нинг ёни кўздан кечирилганида чўнтагидан қоғозга қадоқланган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ва 1 дона “РЕГАПИН” психотроп воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу шахс “опий” гиёҳвандлик воситасини таниши Т.Ш. дан олганлиги аниқланиб, ушбу шахснинг автомашинаси Самарқанд шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, текширилганида автомашинанинг олд ўриндиқлари тагидан тадбирда ишлатилган пуллар борлиги аниқланди ва ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергво бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,
«Постда» мухбири.
Самарқанд вилояти.
