Бухоро шаҳар ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро туманининг “Гулшанобод” маҳалласида яшовчи, 1961-йилда туғилган фуқаронинг кийимлари чўнтагидан соф вазни 1,06 граммга тенг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси чиқди. 

Қоракўл тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида эса туманнинг “Осиё” маҳалласида яшовчи, 1978-йилда туғилган шахс бошқа бир фуқарога қоғоз бўлагига ўралган 191 граммга тенг “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотаётган пайтда қўлга олинди. 

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.