Яккасарой туманида оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, ажримлар сонини камайтириш ва соғлом ижтимоий муҳитни таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳузуридаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” томонидан ажрим ёқасига келиб қолган оилалар иштироки билан навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш давомида ҳар бир оиланинг муаммоси атрофлича ўрганилиб, келишмовчилик сабаблари таҳлил қилинди. Муҳокамалар якунига кўра, 3 та оилага ярашиш учун қўшимча муҳлат берилди, 2 та оилага келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар тақдим этилди.

Шунингдек, ярашиш имкони мавжуд деб топилган оилаларга медиатор ва психолог мутахассислар бириктирилиб, якка тартибда маслаҳат ва суҳбатлар ташкил этилмоқда. Бу эса оилаларни сақлаб қолиш, фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва барқарор ижтимоий муҳитни таъминлашга хизмат қилади.