Айрим ҳолларда юзага келган қалтис вазиятдан «силлиқ» чиқиб кетиш илинжида бўлганлар соҳа вакилларини жиноятга қўл урушга ундайдилар. Чунончи, қашқадарёлик Н.У. Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати баталёни 2-сафарбар гуруҳи йўл-патрул хизмати катта инспектори, катта сержант Жасур Тўраевга пора таклиф қилди. Бунга уни қонунга зид хатти-ҳаракати ундади. Қисқаси, ҳаммаси Пахтакор тумани «Буюк ипак йўли» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Тошкент – Термиз йўлида хизмат олиб бораётган катта инспектор­нинг оғир юк ортилганлиги яқ­қол сезилиб турган «Cобалт»ни тўхтатишидан бошланди.

Автоуловни кўздан 

кечириш жараёнида катта сержант Жасур Тўраев автоулов салони ва багажи чигитланмаган пахта билан тўлдирилганига гувоҳ бўлди. Эътиборлиси, на ҳайдовчилик гувоҳномасини, на пахта хомашёсига оид ҳужжатларни тақдим қила олмади. 

Табиийки, ходим тегишли тартибда баённома расмий­лаштиришга киришди. 

Ана шунда қоидабузар ҳайдовчи ўзига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслиги учун ходимга пул тиқиштира бошлади. Ўз навбатида, қонун ҳимоячиси Н.У.га бундай хатти-ҳаракат жиноят эканли­гини тушунтирди. Аммо ўжар ҳайдовчи бир даста пулни ЙПХ ходимининг хизмат автомашинаси салонига қўйди... 

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими ҳамда прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи ЙПХ ходимига 1 миллион 

850 минг сўмни пора тариқасида ташлаб қўйганлигини тан олди.


Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.