Вилоят 3-сектор ҳудудидаги Ғиждувон тумани “Кўкча” маҳалласига қарашли “Оғитма” овули вилоят марказидан 220 километр, тумандан эса 160 км узоқликда жойлашган. Энг олис, чўл ҳудудларидан бири ҳисобланадиган овулда 77 та хонадон ва 300 га яқин аҳоли истиқомат қилади.
Яқинда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник М.Миралимов овулда бўлиб, “фуқаробай” тизими асосида ҳар бир хонадондаги аҳоли муаммоларини жойида ўрганди. Шунингдек, маҳалла биносида “бешлик” вакиллари билан бўлган суҳбат давомида аҳолидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни тегишли тартибда кўриб чиқиш, унга ечим топиш юзасидан ўз тавсияларини берди.
Бундан ташқари, овулда жойлашган ижтимоий объэктлар, МТТ, 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда тиббиёт масканида яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Жараёнда ёшларнинг таълим тарбия олиши, овул аҳлининг саломатлигини таъминлаш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар ҳам берилди. Ёшларга зарур бўладиган ўқув қуроллари, спорт анжомлари тақдим этилди. Яна ўз жонбозлиги ҳамда меҳнати билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ мактаб ўқитувчиларига эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг, аҳолини арзон ҳамда сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил қилинди. Қолаверса, овул аҳолиси учун ифторлик дастурхони ёзилди. Унда ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди. Ифторликда иштирок этган рўзадорлар юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз етиштираётган маҳсулотлар ҳосилига барака тилаб, дуо қилишди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
