Чироқчи тумани 3-секторига қарашли “Олмазор” маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор Сайдулла Қурбонов томонидан давлат-хусусий шерикчилик асосида 105-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида сунъий қопламали кичик футбол майдони қурилиб, фойдаланишга топширди. 

Мини футбол майдонидан куннинг биринчи ярмида мактаб ўқувчилари фойдаланса, спорт иншооти тушдан кейин маҳалла ёшларига хизмат қилади. 

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.