Вобкент тумани Қурувчи маҳалласида яшовчи Б.Ш. отасининг уяли алоқа аппарати орқали интернет тармоғидаги “ОЛХ” онлайн савдо платформасига киради. Сўнг ўзига тегишли велосипедини сотиш мақсадида эълон беради. Шундан кейин унга нотаниш рақамдан номаълум шахс қўнғироқ қилиб, мазкур сайтда унинг эълонини кўрганлигини ҳамда унинг велосипедини 600000 сўмга сотиб олишини билдиради.
Б.Ш. унга ишонади. Номаълум шахс унинг ишончини суиистеъмол қилиб, пластик карта ҳисоб рақамига пулни ўтказишни ваъда беради. Б.Ш. шошганидан онасининг пластик карта рақамини айтади ва кўз очиб юмгунча вақт ўтмай, мазкур пластик карта ҳисоб рақамидаги 1 миллион 600 минг сўм миқдордаги пулларни ечиб олади. Бу ҳолатдан Б.Ш. чаппак чалиб қолмайди. У дарров “102”га қўнғироқ қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган А.А. содир қилганлиги фош этилди. Ҳозирги кунда ушбу шахснинг фош этилмасдан келаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
