Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари тасдиқланган график асосида Бухоро вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабулларни ўтказмоқдалар. Қабулнинг дастлабки куни Шофиркон тумани Жилвон маҳалласида бўлиб ўтди. Бунда вилоятнинг Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманларидан келган фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатлари Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзарахимов томонидан қабул қилинди.

Қабулда келиб тушган 25 та мурожаатнинг 9 таси жойида ҳал этилди. Қолганларининг ечими бўйича муддат белгиланиб, масъулларга манзилли топшириқлар берилди. Шунингдек, қабул жараёнида 7 нафар фуқарога ИД-карталар тантанали равишда топширилди. 


Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.