Она табиат гўзаллигини асраш бир киши ёки маълум ташкилотнинг вазифаси деб ўйлаш нотўғридир. Чунки инсон ҳам она табиатнинг бир бўлагидир. Шундай экан, ҳар қандай экологик ҳолатларнинг бузилишига бефарқ бўлманг.
ИИВ ноқонуний дарахт кесишлар, маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, браконъэрлик ҳолатлари бўйича фуқаролар мурожаат қилиши мумкин бўлган телефон рақамларини эълон қилди. Агар сиз ҳам ана шундай ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз зудлик билан бу ҳақда қуйида кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Унутманг, сиз бу ишингиз билан она табиатни асрашга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.
