Наманган вилояти ИИБ тасарруфидаги “Мойчечак” мактабгача таълим ташкилотида бугунги сана муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Муассасада машғулотларда гарчи рус, инглиз тиллари ҳам ўргатилса-да, тарбияланувчиларнинг ўзбек тилини мукаммал билишларига алоҳида аҳамият қаратилади.
Тадбирда болажонлар она тилимизда ўзлари ёд олган шеър ва қўшиқлар ижро этиб, рақсга тушдилар.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
