Асли Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида улғайган Турсунтош болалигида ҳарбий шифокор амакисининг либосига ҳавас қиларди. У ота-онасига «Мен ҳарбий бўламан» деганида эса, улар қиз болада ҳарбийликка қизиқиш ўткинчи ҳавас, дея эътибор қилишмаган эди. 

Турсунтошнинг орзулари қатъияти билан улғайди. Илк хиз­мат фаолиятини Каттақўрғон шаҳар ИИБ Жцбда бошлаган лавҳамиз қаҳрамони кейинчалик Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бўлимида хизмат қилди. 

Тақдир экан, Гулистонда ҳамкасби Худойберди Бекмуродов билан турмуш қурди. Вақт оқар дарё экан. Истеъфодаги маёр Турсунтош Азизова бугун 77 ёшда, ички ишлар органлари фахрийси. 

– Мен энг бахтли аёлман, – дейди Турсунтош ая. – Ҳаётим давомида бир аёл эришиши мумкин бўлган барча бахт-у саодат насиб этди. Касб танладим, ота-­онамнинг дуосини олдим. Оила қурдим, турмуш ўртоғим, раҳматли истеъфодаги маёр Худойберди Бекмуродов билан етти фарзандни аҳил-­иноқликда вояга етказдик. Тўрт ўғлимнинг барчаси ота касбини танлаган. Катта ўғлим, истефодаги 

подполковник Жамолиддин Ибрагимов пенсияда бўлса-да, ҳозирда ИИВ Сирдарё академик лицейида ўқувчиларга ҳуқуқ фанидан таълим беради. Иккинчи ўғлим, истеъфодаги маёр Азизжон Ибрагимов вилоят ИИБ соҳавий хизматларида раҳбарлик лавозимла­рида хиз­мат қилган. Учинчи ўғлим Санжар Бекмуродовнинг унвони – капитан, айни пайтда Давлат фелдъегерлик хизмати Гулистон шаҳар бўлимида хизмат қилади. Кенжа ўғлим, маёр Сарвар Бекмуродов эса Гулистон шаҳар ИИБ ТҚХ Жқбда катта тезкор вакил. Қизларимдан ҳам кўнглим тўқ, ҳар бири оиласининг бахтли бекаси. 

Гулноза ТУРҒУНБОЕВА.

Абу КЕНЖАЕВ,

фотомухбир.

Сирдарё вилояти.