Чироқчи тумани 3-сектори раҳбари ва ишчи гуруҳи томонидан “Оққўрғон” тажрибаси асосида “Дурсун” маҳалласида олиб борилаётган ўрганишлар давомида аниқланган коммунал ва маиший муаммоларга ечим топилмоқда. 

Жумладан, ўрганишлар давомида хонадонларнинг 105 тасида 119 та муаммо борлиги аниқланиб, 65 таси ҳал этилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган муаммолар назоратга олинган, ечимини топиш чоралари кўрилмоқда. 

Яқинда маҳалла фуқаролари учун туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан сайёр тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикда 221 нафар фуқарога сифатли тиббий хизмат кўрсатилди. Шунингдек, 12 нафар эҳтиёжманд фуқарога вилоят ва республика тиббиёт муассасаларига саломатлигини тиклаши учун йўлланмалар берилди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож 31 нафар фуқарога турли дори воситалари бепул берилди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Содиқ РАҲИМОВ, 

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти.