Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистика маркази мутахассислари томонидан мазкур ҳудуддаги шаҳар ва туманлар ИИБ эксперт-криминалистика хизматида ўз фаолиятини бошлаган ходимлар учун “Ҳодиса жойини кўздан кечириш тартиби, ашёвий далилларни олиш, қайд этиш ва қадоқлаш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилмоқда.

Машғулотлар давомида воқеа жойини текшириш, у ерда учрайдиган излар билан ишлаш, жиноятчи тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ҳамда мазкур жараёнда қўлланиладиган илмий-техник воситалар батафсил тарзда тушунтирилмоқда. Шунингдек, марказ томонидан амалга ошириладиган экспертиза турлари ва уларни ўтказиш тартиби ҳақида ҳам муҳим маълумотлар бериляпти.

Тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилаётган ушбу семинар якунида уни муваффақиятли ўзлаштирган ходимларга махсус сертификатлар топширилади.

Ўз мухбиримиз.