ИИВ Наманган академик лицейида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати таркибига кирувчи патрул-пост, йўл-патрул, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация бўлинмалари ходимлари учун жанговар, жисмоний ҳамда ахлоқий-психологик тайёргарлик йўналишларида ўқув-йиғини ташкил этилди.
Ўқув машғулотларида ҳарбий низомларнинг ҳуқуқий ва амалий аҳамияти, ички ишлар органлари фаолиятидаги ўрни, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, хизмат вазифаларини қонунийлик ва масъулият асосида бажариш зарурияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Йиғин иштирокчилари янги талабларни хизмат фаолиятида тўғри ва самарали қўллаш бўйича муҳим тавсиялар билан таништирилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
