Жиззах вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги 5-сонли ўрта умумтаълим мактабида ота-оналар иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан йиғилиш ташкил этилди. Бунга мазкур таълим муассасасининг 2 нафар ўқувчиси томонидан тан жароҳати етказиш ҳамда 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уяциз ва бузуқ ҳаракатлар қилиш жиноятлари содир этилгани сабаб бўлди.
Тадбирда Жиззах вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Исмоил Амонов ва бошқалар сўзга чиқиб, ушбу қонунбузарликларнинг сабаб ва омилларига тўхталдилар. Шунингдек, болалар ва ўсмирларни назорациз қолдирмаслик, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, тарбияси оғир, ўзлаштириш даражаси паст, дарс машғулотларида сабабсиз қатнашмаётган ўқувчилар билан алоҳида тартибда шуғулланишга оид вазифалар белгилаб олинди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
