Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли 7259-сонли ҳарбий қисмда Навоий ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди.
Тадбир доирасида Навоий халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталъонига ИИВ Навоий академик лисейи ва Кармана туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ташриф буюришди. Улар кўргазмадан жой олган ҳарбий қурол аслаҳалар ҳамда жиҳозларни катта қизиқиш билан кўздан кечиришди. Болаларда Ватан ҳимоячиларининг кўргазмали чиқишлари ҳам чуқур таассурот қолдирди. Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бундай тадбирлар ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
