Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари иштирокида Конститусия нормаларини тўғридан-тўғри қўллаш, фирибгарликка оид ишларни кўриб чиқиш, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув ташкил этилди. Онлайн тарзда ўтган тадбирда терговчи ва суриштирувчилар малакали ҳамкасбларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.