Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган 1-сонли қарор ижросини таъминлаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни сақлаш механизмини мустаҳкамлаш мақсадида жойларда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

 Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти Олмазор туманида бу борада амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази тақдим этган хабар кўра, ишчи гуруҳ дастлаб туризм обектларида ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, кузатув камералари ва ташвиш тугмалари ўрнатилиши, ҳудудга бириктирилган ходимларнинг иш жараёнлари, маҳаллий аҳоли ва туристлар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Жумладан, ишчи гуруҳ аъзолари туман ҳокими Азизхон Умархонов билан бирга – барпо этилаётган Ислом сивилизасияси марказидаги қурилиш жараёнлари ва у ерда хавфсизликни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Мазкур объэктда туристлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари доимий фаолият олиб бориши учун яратилаётган шароитлар билан танишилди. Ҳудудга кузатув камералари ўрнатилган бўлсада, ҳудудни тўлиқ қамраб олиш мақсадида камералар сонини кўпайтириш ҳамда Бош бошқарманинг Ягона тезкор бошқарув марказига интеграция қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан “Чустий” маҳалласида Қарор ижросини таъминлаш борасида профилактика инспекторининг маҳалла еттилиги билан ҳамкорлиги ўрганилди. Маҳаллада тажриба тариқасида маслаҳатчи-мураббийлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу лавозимда Ииода кўп йиллар хизмат қилиб нафақага чиққан фахрийлар фаолият олиб боради. Учрашув давомида Бош бошқарма бошлиғи маслаҳатчи-мураббийлар билан самимий мулоқот қилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглади. Маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан туман ИИО ФМБ ва барча Ииблар, Ягона навбатчи диспетчерлик хизмати фаолияти кўздан кечирилиб, ходимларнинг хизмат жараёнлари, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар текширилди.

Ўрганишлар якуни бўйича шаҳар ва туман масъулларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан бу каби ўрганишлар барча туманларда давом этмоқда.