1960-йилда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида туғилган Карим Нодиров ўзига боғлиқ бўлган турли сабабларга кўра дастлаб чет эл фуқароси сифатида, 2018-йилдан буён эса фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида мамлакатимиз ҳудудида истиқомат қилиб келаётган эди. Яқинда бу инсоннинг азалий орзуси ушалди – унга давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди. Карим Нодировга идентификасион ИД картасини Навоий вилояти ҳокими тантанали равишда топширди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
