Шофиркон туманининг “Осиё” массивида вилоят ИИБ ташаббуси билан 10 гектар майдонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида “Яшил қалқон” барпо этишга киришилди. Бу ерда вилоят ва туман раҳбари бошчилигида туман ҳокими ўринбосарлари, вилоят ва туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан 12 минг тупдан ортиқ манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилиб, боғ ташкил қилинди.
Шунингдек, экилган ниҳолларнинг униб-ўсишида уларни “оби ҳаёт” билан таъминлаш мақсадида сув насоси қуриб, ишга туширилди.
М. АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
