Навбаҳор тумани ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси натижадорлигини оширишга қаратилган бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги умумтаълим мактабларида “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари ўтказиляпти. Мазкур тадбирлар давомида туман касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўзаро жанжаллашганлиги бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ушбу ҳолат туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси йиғилишда муҳокама қилинди. Комиссия мажлисида туман Иибнинг вояга етмаганлар масалалари бўйича масъул ходимлари, касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари ҳамда болаларнинг ота-оналари иштирок этишди. Комиссия қарорига кўра, ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаганлар профилактик ҳисобга олинди, уларнинг ота-оналарига нисбатан эса тегишли маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
