ИИВ Сурхондарё академик лицейида 2-босқич ўқувчилари ота-оналари билан йиғилиш ўтказилди.
Унда асосан 2023/2024-ўқув йилини ота-оналар билан ҳамкорликда самарали ташкил этиш, ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашини янада бойитиш ва бугунги глобаллашув ахборот даврида ёшлар онгига салбий таъсир этиши мумкин бўлган ташқи омиллар ҳақида суҳбатлашилди. Бундан ташқари, ота-оналар академик лицейда тарих, ҳуқуқ, инглиз тили фанларидан ташкил этилган тайёрлов маркази фаолияти билан танишишди.
Йиғилиш сўнггида ўқув йили мобайнида юқори натижаларни қўлга киритган ўқувчиларнинг ота-оналарига лицей маъмурияти томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти
