Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиши, хизмат сифати ва муваффақиятини кўп жиҳатидан унинг оиласидаги муҳитга ҳам боғлиқ. Шу боис Фарғона вилояти Иибда Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг ота-оналари ўртасида самимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ана шу ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган учрашувда ИИВ Шахсий хавфсизлик бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти, тизим фахрийлари ҳамда ходимларнинг ота-оналари иштирок этди.
Учрашувда сўз олганлар тергов соҳасининг ўзига хос нозик жиҳатлари ҳақида алоҳида тўхталиб, ҳар бир ходимни хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилишга чорладилар. Ота-оналарга эса фарзандининг юриш-туриши, ундаги ўзгаришларга аҳамиятли бўлиши кераклиги тушунтирилди. Бу борада фахрийларнинг ўгит ва маслаҳатлари эшитилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
