Ҳожибой ака 1994-йил 13-тергов ҳибсхонасида назоратчи-инспектор лавозимида хизмат фаолиятини бошлайди. Кейинчалик Боёвут тумани ИИБ Қўриқлаш бўлими инспектори ёрдамчиси лавозимида хизмат қилади.
2005-йилда катта сержант Ҳожибой Якубов ҳурмат билан нафақага кузатилди.
Ота изидан кетган сафдор Жумабой Якубов Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи сафдор ходими. У Сирдарё ва Тошкент вилоятлари оралиғидаги «Сайхун» постида хизмат қилади.
Унинг фидойилиги ортидан кўплаб сифациз гўшт маҳсулотлари аҳолига етиб боришининг олди олинган.
Ҳожибой аканинг яна бир фарзанди Иномжон Ёқубов вилоят ИИБ ЙҲХБ инспектори лавозимида хизмат олиб боряпти. У йўлларда қилинган ҳар қандай хато оғир оқибатларга олиб келишини яхши тушунади. Шунинг учун ҳам ҳаракат тиғиз чорраҳалар, муюлишларда ўта ҳушёрлик билан хизмат олиб боради. Унинг фидокорона хизмати вазирлик ва бошқарма раҳбарияти томонидан кўп бора эътироф этилган.
– Ўғилларим доим мендан маслаҳат сўраб туришади, – дейди истеъфодаги катта сержант Ҳожибой Якубов. – Икки ўғлим менинг икки қанотим. Улар ишимни давом эттираётганидан фахрланаман. Набираларим ҳам анъанага содиқ қолишса, оталари изидан кетишса ажабмас.
Хулоса қилиб айтганда, эл-юрт
осойишталигига ҳаётини бағишлаётган ушбу оила вакилларига барча ҳавас қилади. Уларнинг ҳалол, ўз касбига садоқатли хизматидан ўрнак олишга интилишади.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
ўз мухбиримиз.
Сирдарё вилояти.
