Ғиждувон тумани 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи, подполковник А.Холиқов “Халқобод” маҳалласидаги ишсиз фуқароларни банд қилиш мақсадида аҳоли билан учрашув ўтказди. Жараён давомида 18 нафар ишсиз хотин-қизларга имтиёзли кредит асосида тикув машиналари,10 нафар фуқароларга чорва моллари тақдим этилди.

  Шунингдек, аҳолига узоқ муддатга берилган 30 сотихли ерларда озиқ-овқат маҳсулотларининг етиштирилиши ҳам кўздан кечирилди. Маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида 400 дан ортиқ хонадонларга буклетлар тарқатилди. Яна ҳудудда 7 та кузатув камераси ўрнатилиб, профилактика инспектор хонасига интеграция қилинди.

М.АҲАДОВ,

“Постда” мухбири.

Бухоро вилояти.