“Долзарб 40 кун” ойлиги доирасида Бухоро шаҳрининг “Пиридастгир”, Олим Хўжаев номли ҳамда Садриддин Айний номидаги маҳаллаларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

  Жараёнда маҳаллаларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларнинг олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берилди. Маҳаллаларда фаолият олиб борувчи “бешлик” вакиллари иштирокида “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қўшма қарор ижроси бўйича белгилаб берилган вазифаларни тезкор ва самарали ҳал этиш чоралари кўрилди. Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан ташкил этилган “Мобил тарғибот гуруҳи” ҳам шаҳардаги маҳаллаларда, жамоат жойлари, корхона-ташкилотларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

        

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.