Вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли фармойишига асосан ўтказилаётган «Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги» Марғилон шаҳар Иибда ҳам самарали ташкил этиляпти.

Хусусан, шаҳар адлия бўлими бошлиғи Мўйдинжон Ҳайдаров иштирокида бўлиб ўтган “Биз – коррупсияга қаршимиз” мавзусидаги ҳуқуқий тарғибот тадбири юрт посбонларининг билим ва салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилди. Унда ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, уларнинг маънавий-маърифий саводхонлигини юксалтириш, салбий иллатларнинг олдини олиш каби масалаларда атрофлича сўз юритилди.

Шу билан бирга, бўлим раҳбарияти ҳар бир ходимнинг хизмат хонасидаги шарт-шароитлар, ҳужжат юритиш тартиблари, уларнинг психологик ҳолатини ўрганиб, индивидуал тартибда суҳбатлар ҳам ўтказмоқда. Бўлим қошидаги кутубхонада эса ёш ходимлар иштирокида маърифат соатлари ташкил этиляпти.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.