Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБ М ва Фрбда ҳам соҳага оид қарор ҳамда фармонларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида хорижга чиқиш учун ИД-карталарга ариза берган 3548 нафар, биометрик паспортини олиш учун 12451 нафар фуқароларга ҳужжатлар расмийлаштириб берилди. Шунингдек, қўшни туман ва вилоятлардан вақтинча яшаш мақсадида келган 1738 нафар фуқаро доимий паспорт ҳисобига киритилди. 13 нафар чет эл фуқаросига “Хорижий фуқаро учун” ва 30 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга “Фуқаролиги бўлмаган шахслар учун” Ўзбекистон Республикасида яшаш ИД-карталари топширилди.
Туман ҳудудида ўтказилган “Паспорт-виза” профилактик-огоҳлантирув тадбири давомида, ИИБ М ва ФР бўлими ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари томонидан 1740 нафар фуқаро яшаш жойлари бўйича текширилган. Натижада, паспорт тизими қоидаларини бузган 327 нафар шахс аниқланиб, уларга тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Бундан ташқари, хорижий фуқароларни ўз уйларида ноқонуний яшашига шароит яратиб берган 7 нафар уй эгаларига нисбатан маъмурий баённома тузилди.
Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, фуқаролар хавфсизлиги учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда.
Фарруҳ БОЙМИРЗАЕВ,
Китоб тумани ИИБ М ва ФРБ бошлиғи, катта лейтенант.
